Тожикистон-Қирғизистон чегарасида қуролли тўқнашув юз берди. Бу ҳақда РБС хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 28 апрел куни тожикистонлик ҳарбийлар "Головной" сув тақсимлаш пункти ёнидаги электр устунига видеокамералар ўрнатганидан кейин Қирғизистон ва Тожикистон чегарасида маҳаллий аҳоли ўртасида можаро келиб чиққан.
Маҳаллий аҳоли камерани Қирғизистон ҳудудида жойлашган постдан олиб ташлашни сўрашган. Aммо, Тожикистоннинг Исфара вилояти ҳокими Баховидин Баходирзода бу талабни бажаришдан бош тортган ва ўртада жанжал келиб чиққан.
Даставвал, томонлар бир-бирларига тош отишган. Бир маҳаллий аҳолининг кўзига ўқ узилган. Умумий тўрт киши тиббий ёрдамга мурожаат қилганлиги айтилмоқда.
Можарони ҳал қилиш учун штаб-квартираси тузилганлиги маълум қилинган. Тожикистоннинг Сўғд вилояти ва Қирғизистоннинг Боткен вилояти раҳбарлари ўртасида учрашув бўлиб ўтган. Томонлар можарони минтақа вакиллари даражасида ҳал қилишга келишиб олгани маълум қилинган.
Бугун эса чегарада вазият ўта кескинлигича қолаётгани ҳақида хабар берилди. Икки мамлакат ҳарбийлари ўртасида отишма бўлиб ўтди, Тожикистоннинг икки фуқароси яраланди. Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги қурбонлар сони 8 кишига этганини хабар қилмоқда.
Сув оладиган жой яқинида жойлашган қишлоқлар аҳолиси ўртасида тўқнашувлар олдин ҳам содир бўлганлиги, хусусан, 2014 йилда иккала томоннинг тўқнашувларидан бирида 9 киши жароҳат олганлиги ҳам қўшимча қилинган.
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги эса Тожикистон билан чегарадаги отишмада 15 нафар жароҳат олганини хабар қилмоқда.
Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳукумат аъзолари билан Тожикистон билан чегарадаги вазият бўйича тезкор йиғилиш ўтказди, деб хабар берган унинг матбуот хизмати.
Тезкор йиғилиш натижасида Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Aртем Новиков бошчилигида мавжуд вазиятни тартибга солиш ва ўрганиш учун ишчи гуруҳ тузиш тўғрисида қарор қабул қилингани маълум қилинган.