АсосийJamiyat

Босқинчи совет давлати байроғини Тошкентнинг қоқ марказида баланд кўтарилиши ўзбек халқига нисбатан ҳақорат — Алишер Қодиров

'Босқинчи совет давлати байроғини Тошкентнинг қоқ марказида баланд кўтарилиши ўзбек халқига нисбатан ҳақорат — Алишер Қодиров'ning rasmi

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси куни кеча Тошкент Истиқлол саройи олдида ташкил этилган беғараз концерт дастурида йўл қўйилган ғаразли провокацияни кескин қоралайди. Бу ҳақда партия раҳбари Алишер Қодиров ёзмоқда.

«Биз санъатга қарши эмасмиз, санъатни сиёсатга қурол қилинишига қаршимиз.

Тараққийпарвар ўзбек зиёлилари ва оқкўнгил аждодларимизнинг қонига бўялган босқинчи совет давлати байроғини мамлакатимиз пойтахтининг қоқ марказида баланд кўтарилишини ўзбек халқига нисбатан ҳақорат деб ҳисоблаймиз.

Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси куни кеча Тошкент Истиқлол саройи олдида ташкил этилган беғараз концерт дастурида йўл қўйилган ғаразли провокацияни кескин қоралайди.

Бош Прокуратурадан бу провокацияга тегишли баҳо берилишини кутиб қоламиз», дейди депутат.

 

    Бошқа янгиликлар