Ижтимоий тармоқларда "Тойлоқ туманида МИБ ва ИИБ ходимлари одамларни уйларини бузишаяпти" сарлавҳаси остида видеолавҳа эълон қилинди.
Ушбу ҳолатга Самарқанд ИИБ ходимларининг аралашувига қуйидагича изоҳ берди:
"ИИБ ходимлари ҳар қандай "снос" ишларига аралашмайдилар. Бу каби ҳолатлар содир бўлган жойларда уларнинг асосий вазифаси жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлашдан иборат", дейилади Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати ахборотида.