АсосийJamiyat

Асакалик 9 ёшли кизчани 16 жойидан пичоқлаб ўлдиргани айтилган 23 ёшли қўшни аёл судда оқланди. Маълум қилинишича, қотилликни...

'Асакалик 9 ёшли кизчани 16 жойидан пичоқлаб ўлдиргани айтилган 23 ёшли қўшни аёл судда оқланди. Маълум қилинишича, қотилликни...'ning rasmi

Бир йил аввал, 2020 йилнинг 21 июнь куни Андижон вилояти Асака туманида 2011 йилда туғилган, 9 ёшли қизнинг жасади топилгани ҳақида хабар қилгандик. Марҳуманинг ўлимига кўкрак-қорин соҳасида кесувчи-санчувчи жисмлар орқали 16-17 марта тан жароҳати етказилгани сабаб бўлгани аниқланганди.

Шундан сўнг, қизалоқнинг 23 ёшли аёл қўшниси қотил деб топиганди. У 9 ёшли Қ.И.ни ўзининг ўғрилик жиноятини яшириш мақсадида ўта шафқатсизлик билан, танасининг турли жойларига 16-17 марта пичоқ уриб ўлдирганликда айбланган эди.

Бугун, 6 май куни ҳолат юзасидан янги маълумотлар очиқланди. Хабар қилинишича қотилликни содир этган шахс қўшни аёл экани рад этилган.

Мазкур иш Андижон вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатида кўриб чиқилиб, А.Ҳамдамовага илгари сурилган асосий айбловлар юзасидан оқлов ҳукми чиқарилди. Бу ҳақда Kun.uz манбаси маълумот берди.

Манбага кўра, суд-тиббий экспертизасининг 2020 йил 29 июндаги хулосасида, марҳума Қ.И.нинг ўлими 17 та санчилган-кесилган жароҳатлар натижасида ўткир ички ва ташқи қон кетишидан юз бергани, унга ўлимидан аввал жинсий зўравонлик ишлатилгани, жинсий аъзоларидан сперматозоидлар аниқлангани кўрсатилган.

Шунингдек, суд-дактилоскопик эскпертизасининг 2020 йил 26 июндаги хулосасида, қотиллик содир этилган хонада 4 нафар номаълум шахсга тегишли бармоқ излари топилгани, судланувчи А.Ҳамдамовага тегишли бармоқ излари қотиллик содир этилган хонадондан умуман аниқланмагани кўрсатилган.

Судланувчи А.Ҳамдамова дастлабки тергов ва судда айбига иқрорлик билдирмасдан, марҳума Қ.И.ни қасддан ўлдирилиши ва ўғирлик жиноятларга алоқаси йўқлигини, марҳумадан сперматозоидлар аниқланганини, шу боис жиноятни эркак киши содир қилгани аниқ эканини, ноҳақдан айбланаётганини кўрсатиб, дастлабки терговда унга нисбатан ушлаб туриш мажбурлов чораси қўлланилиб, У.Каримов, С.Жабборов ва бошқа ИИБ ходимлари руҳий ва жисмоний тазйиқлар остида сўроқ қилишганини, қийноқларга чидай олмай Қ.И.ни қасддан ўлдирганига иқрор бўлишга мажбур бўлгани ҳақида кўрсатма берган.

Андижон вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг шу йил 5 майдаги ҳукми билан судланувчи Асрорахон Ҳамдамова Жиноят кодекси 97-моддаси 2-қисмининг «в, ж, и» бандлари, 164-моддаси 3-қисми «в, г» бандлари, 169-моддаси 2-қисми «б, г» бандлари билан айбсиз деб топилди ва оқланди.

А.Ҳамдамова Ўзбекистон Республикаси ЖК 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан айбли деб топилиб, 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланиб, унга қўлланилган қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилинган ва суд залида қамоқдан озод этилган.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 230-моддаси 2-қисмига кўра, терговчи ёки прокурор томонидан айбсизлиги аён бўлган шахсни оғир ёки ўта оғир ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айблаб жавобгарликка тортиш 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

    Бошқа янгиликлар