my5
Sevimli

Пойтахт йўлларини соз ҳолда сақлаш вазифаси топширилди

ЖАМИЯТ 02.03.2016, 15:41
Пойтахт йўлларини соз ҳолда сақлаш вазифаси топширилди

Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг 26 февралдаги қарори билан Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланиш тартиби тасдиқланди,деб хабар беради “Дарё” нашри.

Ҳужжатда айтилишича, Тошкент шаҳар кўчаларидан фойдаланувчилар кўчалардан ўтиш, муттасил, йил давомида, хавфсиз ва қулай шароитларда ҳаракатланиш, ҳаракатланишнинг йўл шароитлари тўғрисида тезкор ахборот олиш, кўчалардаги носозликлар туфайли етказилган зарарни белгиланган тартибда ундириб олиш ҳуқуқларига эга.

Тошкент шаҳар кўчаларида транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўл хизмати ташкилотлари йўлларни ва йўл иншоотларини соз ҳолда сақлаш, қишда қисқа вақтда қордан тозалаш ва музламаларнинг олдини олиш учун тегишли чоралар кўриши шарт.

Йўл белгиларини амалдаги давлат стандартларига асосан ўрнатиш, ҳаракатланиш учун хавфли бўлган участкаларни зарур тўсиқлар ва қурилмалар билан жиҳозлаш зарур.

Йўл хизмати ташкилотларига, шунингдек, йўл шароити билан боғлиқ ҳолда содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаларининг сабабларини доимий равишда ўрганиб бориш ва Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ билан ҳамкорликда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тегишли чора-тадбирларни белгилаш юклатилди.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+15° дымка
Валюта курси
10473.07
USD -6.17
12426.30
EUR -28.28
135.81
RUB 0.76