my5
Sevimli

Ўзбекистонда янги мобил илова яратилди

ЖАМИЯТ 03.03.2016, 09:44
Ўзбекистонда янги мобил илова яратилди

"Star Palete" масъулияти чекланган жамияти дастурчилари " GALAGRAM " мобил ва компютер иловасини ишлаб чиқдилар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги хабар берди

"GALAGRAM " - бу Android, BlackBerry OS, iQ_S, Svmbian, Windows Phone, Bada платформаларида ва компютерларда Windows, OS_X ва Linux бошқарувида ишлайдиган смартфонлар учун мўлжалланган интернет-телефон.

Бу - бепул кроссплатформали мессенджер. "Galagram" орқали матнли материаллар, расмлар, овозли смайлчалар, фото-, видео- ва аудиохабарлар юбориш, бешта ёки ундан ортиқ кишилар учун видеоконференциялар ташкил қилиш, шунингдек онлайн ўйинлар ташкил қилиш, халқаро кириш ва чиқиш қўнғироқларини амалга ошириш мумкин. 

Сервис халқаро бозорга мўлжалланган бўлиб, мултитил (инглиз, рус, ўзбек, хитой ва б.) интерфейсига эга. Фойдаланувчиларнинг аккаунтлари телефон рақамларига уланади. Сервисда рўйхатга олиш ва кейинчалик янги қурилмаларни авторизация қилишда кодли СМС-хабар юбориш орқали телефон рақами текширилади. Олинган код мазкур аккаунт учун янги мижоз иловасини авторизация қилади.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+14° пасмурно
Валюта курси
10475.41
USD -2.51
12469.93
EUR 9.59
135.43
RUB -0.33