ЎзМТРКнинг “Sport” телеканали 2 март куни эълон қилган об-ҳаво маълумотларида хатога йўл қўйгани маълум бўлди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғидаги “My Little Tashkent” гуруҳига асосланиб, “Uz24.uz” хабар бермоқда.
Унда 3 март куни Тошкент вилоятида ҳарорат +221 даража иссиқ бўлиши ёзилган. Тошкент шаҳрида эса +22 даража кўрсатилган. Англаш мумкинки, телеканал ходимлари битта ортиқча рақамни қўшиб ёзиб юборишган.