АсосийJamiyat

Тошкентдаги йирик супермаркетлардан бири ўз фаолиятини тўхтатди

Пойтахтимизда 2013 йилнинг декабридан ўз фаолиятини бошлаган «Trend» супермаркети ўз фаолиятини тўхтатди.

«Next» ҳамда «Vega» савдо-кўнгилочар мажмуалари ичида жойлашган мазкур супермаркетлар 1 мартдан савдони тўхтатган.

Бу ҳақда «Trend» ўзининг Facebook’даги саҳифасида ёзиб қолдирди.

Бунинг сабабларини аниқлаш мақсадида Next савдо мажмуаси билан боғланганимизда, улар мазкур ҳолатни вақтинчалик дея маълумот беришди. Ҳозирча эса Next’да озиқ-овқат маҳсулотлари савдоси тўхтатилган.

    Бошқа янгиликлар