my5
Sevimli

Сенат Сергели туманидаги "бадбўй ҳид" бўйича расмий муносабат берди.

ЖАМИЯТ 12.05.2021, 18:27
Теглар: Сергели, Сенат
Сенат  Сергели туманидаги "бадбўй ҳид" бўйича расмий муносабат берди.

Куни кеча Сергели тумани “Ўзгариш” маҳалласидаги экологик ҳолат Сенат томонидан назоратга олингани ҳақида хабар берган эдик.

Мазкур ҳолат Сенатнинг Аграр, сув хўжалиги масалалари ва экология қўмитаси томонидан шу куннинг ўзида назоратга олиниб, дастлабки ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мазкур ҳолатни ўрганиш натижаларига кўра, ҳақиқатда ўта кучли бўлган бадбўй ҳид Салар сув тозалаш иншооти  биринчи қувурининг кириш қисмидаги оқова сувлардан чиқаётганлиги маълум бўлди. Механик тозалашдан сўнг оқова сувлар очиқ лоток орқали 500 метр масофада биологик тозалаш иншоотига оқиб бориш жараёнида биологик тозалаш иншоотидан шамол эсган томонга бадбўй ҳидлар тарқалади. Бунинг натижасида бадбўй ҳидлар шу атрофдаги аҳоли яшаш шароитига зарарли таъсир қилмоқда.

Салар тозалаш иншоотига 533 та корхонанинг ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган оқова сувлари ташланади. Шулардан, “Тошкент шаҳар сув таъминот” МЧЖ томонидан нохуш ҳидларнинг чиқишига сабаб бўлиб келаётган потенциал хавфли корхоналар рўйхати тақдим қилинди ва улар сони 18 тани ташкил қилди.

Жумладан, 5 та чарм саноати, 6 та тўқимачилик корхоналари ва бошқалар. Ушбу 18 та ишлаб чиқариш корхоналарида текширувлар амалга ошириш мақсадида, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил билан келишув асосида ўрганиш ишлари бошлаб юборилди. Ўрганиш натижалари бўйича носоз локал тозалаш иншоотлари аниқланган корхоналарда камчиликлар бартараф қилингунга қадар канализация тармоғидан узиб қўйиш чоралари кўрилади.

Мазкур корхоналарнинг локал тозалаш иншоотларида реконструкция ишларини амалга ошириш, шунингдек 5 та чарм саноат корхоналарни Тошкент шаҳар ҳудудидан ташқарига кўчиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси  тайёрланмоқда.

Ўрганиш натижалари юзасидан батафсил маълумот тақдим этилади.

Шарҳлар

Ўзбекистонда ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жавобгарлик кучайтирилмоқда

01.10.2021, 18:05

Сенатнинг ўн тўққинзинчи ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни муҳокама марказида бўлди.Таъкидланишича,...
Бугун Сенатнинг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси ўз ишини бошлайди

29.09.2021, 09:02

Бугун 29 сентябрь куни соат 10:00 да Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн тўққизинчи ялпи мажлиси Тошкент шаҳрида Сенатнинг мажлислар залида ўз ишини бошлайди.  Ялпи...
Ўзбекистонлик ва қирғизистонлик тадбиркор аёллар учрашуви бўлиб ўтди

23.09.2021, 18:19

Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари ўртасида “B2B” учрашувлари бўлиб ўтди.Музокаралар якунида томонлар ўртасида умумий қиймати 13,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 15 га яқин шартнома...
Сенатор сўрови натижасида 8400 нафарга яқин Узун тумани аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди

16.09.2021, 19:47

Жорий йилнинг 29 июнь куни Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси аъзоси Абдуғани Сангинов Сурхондарё вилояти, Узун туманидаги фаоллар, фуқаролар билан учрашувида аҳоли...