АсосийJamiyat

Беларусь фуқароси Ўзбекистонга пиёда келишга қарор қилди

Беларусь фуқароси 30 минг километрлик масофани пиёда босиб ўтиш учун 1 мартдан йўлга чиқди, деб хабар берди “Uz24.uz” нашри. 

Беларуснинг Гродно шаҳрида яшовчи Сергей Мороз Беларусь, Россия, Мўғилистон, Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизстон орқали 30 минг километрлик масофани пиёда босиб ўтиш учун сафарга чиқди. Саёҳатчи бу масофани 4 йил мобайнида босиб ўтишни режалаштирган. Сафарнинг биринчи куни қор бўрон бўлгани боис, Сергей атиги 25 километр йўл босди. У ўз ҳисобидан узоқ масофаларга саёҳатга чиққанда зарур бўладиган эконом-класс воситаларини сотиб олди. Техникадан эса GoPro  камераси ва дўсти совға қилган смартфон бор. Сергей бор бисотини кичкина аравачага ортиб олган.

    Бошқа янгиликлар