Beeline алоқа оператори Тошкентдаги тўртта таълим муассасаларида Wi-Fi ҳудудларини ишга туширди, деб хабар қилади “Mobinfo.uz”.
Демак, эндиликда қуйидаги таълим муассасалари ҳудудида Wi-Fi тармоғидан фойдаланиш мумкин:
• Тошкент автомобиль йўллари институти
• Низомий номидаги давлат педагогика университети
• Тошкент давлат аграр университети
• Республика рассомчилик коллежи
Маълумотларга кўра, чексиз интернет хизматлари нархи Beeline абонентлари учун соатига — $0,50.