Тошкент шаҳри Низомий номидаги педагогика университети олдида Toyota Camry ва Жигули тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Facebook ижтимоий тармоғининг “Водители Ташкента” гуруҳи хабар бермоқда.
Гуруҳга жойланган суратларда Toyota Camry автомобилининг олд эшигига жиддий зарар етганини, натижада у мажағланию кетганини кўриш мумкин.
Гуруҳ аъзоларининг маълум қилишича, Жигули автомобили ҳам сезилар-сезилмас даражада зарар кўрган. Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жабрланганлар ҳақида маълумотлар келтирилмаган.