Халқ депутатлари Андижон шаҳар кенгашининг навбатдаги сессиясида бир гуруҳ депутатлар тинтувдан ўтказилибди. Бунда депутат дахлсизлигига амал қилинмаган" деб ёзмоқда депутат Расул Кушербаев ўзининг телеграм каналида.
"Ушбу сессияда Андижонда ер сотувчиларнинг кирдикорларини фош қилиб юрган депутатни прокурор тақдимномасига кўра дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишибди.
Катта эҳтимол билан депутатларни дахлсизлик ҳуқуқигаям тупуриб тинтув ўтказишга топшириқ берганлар ер сотиш ишларига дахлдор ва депутатни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиб қамашга иштиёқманд "ўша" шахслар бўлиши керак.
Ноқонуний тинтув ўтказилишига келганда тақдимнома киритган қонун ҳимоячиси прокурорни кўзи қаерда қолди, деган савол очиқ қолаяпти" деб ёзмоқда депутат.
Ушбу йиғилиш ҳақида Халқ депутатлари Aндижон шаҳар Кенгаши депутати Жаҳонгир Жиянов ҳам қуйидаги фикрларни билдирган.
"Сенати Кенгашининг Қарорига зид равишда ташкил этилган Андижон шаҳар депутатларининг СЕССИЯСИ!
17 май куни Андижон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сесияси бўлиб ўтди. Аммо ушбу сессия доимгидан ноодатийроқ бўлди. Нега десангиз бугунги сессияда очиқ ошкоралик кўринмади. Сессияни ўзида қонун бузилишини билиб турган бўлсакда, аммо эшикни тагидан бундай бўлишини кутмагандик. Яхши сюрприз бўлмасада, кутилмаган ҳолат қилишни уддалай олишди.
Сессия кун тартибига ягона масала ҳокимнинг ноқонуний қарорларига қарши чиқаётган ва Андижон шаҳар прокурорини аттестациядан ўтказишни талаб қилган депутатни дахлсизлик ҳуқуқдан маҳрум қилиш эди.
Балким шу муносабат билан у дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилинди?..
Бугунги сессия кун тартибидаги масала “муҳокамаси” ўша аттестациядан ўтилиши талаб қилинган Aндижон шаҳар прокурори томонидан киритилган 2021 йил 6 майдаги тақдимнома бўлди.
Шаҳар прокурорининг тақдимномасида ижтимоий тармоқларда Бош прокурордан Aндижондаги "Ер сотиш синдроми" юзасидан текшириш ўтказишни, Президент ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига нисбатан зид қарор қабул қилаётган масъулларга жавобгарлик масаласини кўриб чиқишни сўраган шаҳар Кенгаши депутати Ш.Каримовни даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш тўғрисидаги масалани дарҳол кўриб чиқиш сўралган эди.
Муҳокама су́зини қўштирноққа олишимнинг сабаби мазкур масала бир томонлама кўрилиб, афсуски унинг ғайриқонунийлиги ва сессия ўтказилиши тартиби ҳам амалдаги қонунларга зидлигини билиб турган (балки тааллуқли қонун нормаларини умуман БИЛМАГАН) кўпчилик депутатлар Андижон шаҳар ҳокими бошчилигида Халқ манфаатлари учун курашган ДЕПУТАТНИ даҳлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилишди.
Қуйидаги асосларга кўра бугунги бўлиб ўтган сессия ноқонуний деб ҳисоблайман.
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2010 йил 30 декабрдаги 154-II-сонли қарори билан тасдиқланган “Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашининг намунавий регламенти”нинг
- 11-моддасидага зид тарзда прокурор тақдимномаси дастлаб "Регламент ва депутатлик одоби" масалалари бўйича доимий комиссия томонидан кўриб чиқилмади.
- 12-моддасига зид тарзда Кенгаш депутатларига танишиб чиқиш учун тегишли ҳужжатлар тақдим эътилмади. Сессия очиқ ошкора ўтказилмади ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳокимлик мажлислар залига киритилмади.
Ўз ўрнида савол туғилади: Ўзбекистонда Сессия кун тартибида қонун бузилиши ҳолатлари қачонгача давом этаверади?
Ҳурматли!.. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси СЕНАТИ РАИСИ Нарбаева Танзила Камаловна, наҳотки шаҳар Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Мамлакатимиз Президенти Фармон ва қарорлари, Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига зид бўлган қарорларни қабул қилаётган масъулларга нисбатан ҳеч қандай муносабат билдирилмаса ёки уларга чоралар кўрилмаса?" дейилади.
Афсуски оҳирги вақтларда Андижон шаҳар масъулларининг хатти - ҳаракатлари Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг: “Давлат ва жамият бошқарувида, кундалик фаолиятимизда очиқлик ва ошкоралик тамойилларини кучайтириш мақсадида биз фуқароларнинг сўз эркинлиги, ахборот олиш ва тарқатишга оид конституциявий норманинг ижросини амалда тўлиқ таъминлашимиз зарур” деган фикирларига мутлақо тескари тарзда амалга оширилмоқда...
Азиз сайловчилар!.. Биз кимнингдур қоралаш ёки оқлаш фикридан йироқмиз! Биз ҳар қандай ҳолатда амалдаги қонунларда белгиланган устувор, яъни адолат, очиқлик (ошкоралик), масъулларнинг мансабидан фойдаланган тазиқларсиз, халқ вакиллари халқимизнинг хоҳиш иродаси тамоиллари (принциплари) асосида ишларни кўрилиши ва бажарилиши тарафдоримиз.
Биз депутатларни халқ сайлади (аслида шундай бўлиши керак) ҳокимлар эмас. Ва фаолиятимизга ҳам фақат ва фақат халқ баҳо берсин (валломатлар эмас).
https://t.me/joinchat/AAAAAFRDeHBeMwlHz9j1mA






