АсосийJinoyat

Андижонда 6 нафар эркак томонидан зўрланган 18 ёшли келинчак: "Даракчи" тафсилотларни ўрганмоқда

'Андижонда 6 нафар эркак томонидан зўрланган 18 ёшли келинчак: "Даракчи" тафсилотларни ўрганмоқда'ning rasmi

Хабарингиз бор сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда ва интернет сайтларида Aндижонда 18 ёшдаги 5 ойлик келинчакнинг 5-6 нафар эркак томонидан номусига тегилгани ҳодисаси кенг муҳокама қилинмоқда. 

Мудҳиш ҳодиса Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган, шунингдек, вилояти ҳокимлиги мазкур жиноятни содир этган жиноятчилар ўз қилмишлари учун қонун олдида албатта жавоб беришини маълум қилди.

Айни пайтда "Даракчи" мазкур ҳодиса бўйича ўз суриштирувини бошлади. Махсус мухбиримиз томонидан айбдорлар ва жабрдийда оила билан учрашиб, ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда. Яқин вақт ичида бутун Ўзбекистонни оёққа турғизган Андижондаги аянчли воқеа ҳақида "Даракчи" газетаси ва "darakchi.uz" сайтида аниқ маълумотлар тақдим этилади. 

    Бошқа янгиликлар