АсосийЖамият

Қибрайда 9 гектарлик пишиб турган қулупнай майдони бульдозерда вайрон қилинди (видео)

Ижтимоий тармоқларда «Қибрай туманида 9 гектарлик тайёр пишган қулупнай бузиб вайрон қилиб...

'Қибрайда  9 гектарлик пишиб турган қулупнай майдони бульдозерда вайрон қилинди (видео)'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда «Қибрай туманида 9 гектарлик тайёр пишган қулупнай бузиб вайрон қилиб ташланди» номли видео тарқалди. Унда қулупнай экилган дала бульдозер билан бузиб ташланаётганлиги акс этган. Шунингдек ушбу видеода ички ишлар органлари ходимларининг иштирокини ҳам кўриш мумкин.  

Вилоят ИИБ бошлиғининг Матбуот котиби ердаги ҳосилни териб олиш ёки буздириш ишларига ички ишлар ходимлари алоқадор эмаслигини таъкидлади

" - ИИО ходимлари ҳар қандай ҳолат ва вазиятда ҳам хизмат вазифасини бажариб, жамоат ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлайди.

Айни дам ижтимоий тармоқларда «Қибрай туманида 9 гектарлик тайёр пишган қулупнай бузиб вайрон қилиб ташланди» номли сарлавҳа билан видео тарқалмоқда.

Ушбу видео юзасидан кўпчилик ички ишлар органлари ходимларига нисбатан салбий фикрлар қолдирмоқда.

Шуни қайд этиш керак, ердаги ҳосилни териб олиш, ўриб ташлаш ёки буздириш ишларига Ички ишлар ходимлари алоқадор эмас.

Улар жараёнда фақатгина келиб чиққан жанжални тўхтатиш, жамоат тартибини сақлаш, хизмат бурчини бажаришмоқда", - дейди Матбуот котиби.

Ҳосил билан боғлиқ ҳолат ўрганилмоқда, сабаблари ҳақида тез орада тўлиқ маълумот берилади демоқда туман ҳокимлиги.

 

    Бошқа янгиликлар