АсосийJamiyat

Сенат Оқдарё туманидаги мактаб-интернатдаги ҳолатни назоратга олди

'Сенат Оқдарё туманидаги мактаб-интернатдаги ҳолатни назоратга олди'ning rasmi

Шу кунларда Интернет ижтимоий тармоқларида Самарқанд вилояти Оқдарё туманидаги 63-сонли ихтисослашган мактаб-интернатдаги аянчли ҳолат кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Унда мактаб тарбияланувчиларининг уст-бошлари йиртиқ-ямоқ кийимдалиги, айрим болаларнинг кўз ва юз қисмлари кўкарган ҳолатдалиги фотолавҳалар кўрсатилган.

Мазкур ҳолат Сенатнинг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан назоратга олинган. Тегишли идораларга ушбу масала қонуний кўриб чиқилиши юзасидан кўрсатмалар берилган.

Бошқа янгиликлар