АсосийJamiyat

ИИВ "Муродбой иши" бўйича судда юз берган тўполонга расмий изоҳ берди (видео)

'ИИВ "Муродбой иши" бўйича судда юз берган тўполонга расмий изоҳ берди (видео)'ning rasmi

 Ички ишлар вазирлиги 2021 йил 25 май куни Жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судида судланувчиларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатлари юзасидан расмий муносабат  билдирди. 

Маълум бўлишича, жорий йилнинг 25 май куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва бошқа моддаларида кўрсатилган жиноятларни содир этгани учун озодликдан маҳрум этилган  маҳбуслар жиноят ишлари бўйича Янгийўл шаҳар судининг 2021 йил 25 май кунидаги сўровномасига асосан бошқа жиноят иши бўйича ЖИБ Янгийўл шаҳар судига юборилган.

Ҳозирда 1-сон Тергов ҳибсхонасида сақланаётган ушбу маҳбуслар:

  • М.Юнусалиев (1984 й.т., 9 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 27.04.2019 йилдан қамоқда);
  • Ғ.Муроджонов (1987 й.т. 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 27.04.2019 йилдан қамоқда);
  • А.Қудратов (1980 й.т., 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 07.10.2019 йилдан қамоқда);
  • Э.Шарипов (1987 й.т., 8 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 07.10.2019 йилдан қамоқда);
  • С.Юлчиев (1989 й.т., 6 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган ва 07.10.2019 йилдан қамоқда).

 

Суд жараёни давомида соат 15:30 ларда, М.Юнусалиев, Ғ.Муроджонов ва А.Қудратовлар суд томонидан қўйилган айбловлардан норозиликларини билдириб, қўлларидаги лезвия бўлаклари билан ўзларига ўзлари тан жароҳат етказган, турли ноўрин талабларни қўйиб, ИИО ходимларини қонуний талабларни бажармаган.  

Махбусларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ва улар шу куни соат 20:00 ларда 1-сон Тергов ҳибсхонасига олиб бориб топширилган.  

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар