2021 йил 28-29 май кунлари Республика аллергология илмий-ихтисослаштирилган тиббиёт маркази маслахат поликлиникасида “Халқаро астма ва аллергияга қарши кураш куни”га бағишланган аллергик касалликлари бўлган катталар ва болалар учун бепул консультация акцияси ўтказилади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.
Ушбу тадбир “Аллергик касалликларни профилактика қилиш, уларга ташхис қўйиш ва даволашни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида“ ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилади.
Тадбир аллергология соҳасида муваффақиятли фаолият олиб бораётган етакчи мутахассислар томонидан амалга оширилади. Консультация доирасида бепул кўриклар, аллергик касалликларини аниқлаш, касалликка оид тавсиялар ташкил этилади.
Консультациялар марказнинг консултатив поликлиникасида 09:00 дан 16:00 гача амалга оширилади.
Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Шифокорлар кўчаси, 2-уй.