my5
Sevimli

Microsoft «охирги ўн йилликдаги энг муҳим Windows янгиланишларидан бири»ни намойиш этади

HI-TECH 26.05.2021, 23:10
Microsoft «охирги ўн йилликдаги энг муҳим Windows янгиланишларидан бири»ни намойиш этади

Build 2021 конференцияси доирасида Microsoft корпорацияси етакчиси Сатья Наделла тез орада «Windows’нинг янги авлоди» чиқишини эълон қилди.

Компания топ-менежерининг сўзларига кўра, Microsoft яқин ойлар ичида «охирги ўн йилликдаги энг муҳим Windows янгиланишларидан бири»ни намойиш этади. Наделла кейинги пайтларда шахсан ўзи шу тизимдан фойдаланаётганини, унинг зўрлигидан ҳайратга тушаётганини айтган.

Қандай номланишидан қатъи назар, янгиланган талқиндаги Windows операцион тизими кучли ўзгарган дизайнга эга бўлади. Шу билан бирга, унинг ўзида дастурчиларга мазкур тизим учун иловалар яратиш имконни берувчи янги жиҳозлар тақдим этилади.

Аксарият журналистлар Сатья Наделланинг «Windows’нинг янги авлоди» деган гапига урғу бериб, бу барибир Windows 11 тизими бўлишини айтишмоқда.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси