АсосийJamiyat

Сирдарёда электропоезд уриб юборган 22 ёшли қизнинг танаси иккига бўлиниб кетди

'Сирдарёда электропоезд уриб юборган 22 ёшли қизнинг танаси иккига бўлиниб кетди'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда «Сирдарёнинг Ховос туманида бир аёлни поезд «иккига бўлиб ташлади» номли тарқалган фотолавҳалар тарқалди. 

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 24 май куни соат 13-30 ларда Сирдарё вилояти ИИБ ТХТБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, «Ховос-Тошкент» йўналишидаги йўловчи электропоезди Ховос айланма йўлининг 2 км 6 пикетида 25-30 ёшлар атрофидаги шахси номаълум аёл кишини уриб юборганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари натижасида ушбу аёл 1999 йилда туғилган Ховос тумани Гулбахор МФЙда яшаган Т.Ш. эканлиги ҳамда ўзининг эҳтиётсизлиги оқибатида электропоезд уриб юборганлиги аниқланган. Аёл олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар