АсосийJamiyat

Турли дастурлардаги қолоқликларни бартараф этиш учун вазирлар ва Президент Администрацияси масъуллари вилоятларга бириктирилади. Ким қаерга масъул? (рўйхат)

'Турли дастурлардаги қолоқликларни бартараф этиш учун вазирлар ва Президент Администрацияси масъуллари вилоятларга бириктирилади. Ким қаерга масъул? (рўйхат)'ning rasmi

Айни дамда Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудларда ипотека дастурларини амалга ошириш, кўп квартирали уй-жойлар массивларини барпо этиш, уларни инфратузилма билан таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган видеоселектор йиғилишини ўтказмоқда. Бу ҳақда йиғилишдан “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов хабар бермоқда. 

Йиғилишда келтирилган ҳисоботда келтирилишича, жорий йилги “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари, ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда аҳолини уй-жой билан таъминлаш доирасида 7 минг 794 тақишлоқ ва маҳалла учун 18 триллион сўм, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, ички йўлларни қуриш ва таъмирлаш ишларига, яна қўшимча 300 миллион доллар ажратилган.

Натижада:

  • ичимлик суви таъминоти соҳасида 1 минг 300 километр тармоқлар қурилди ва реконструкция қилинган;
  • 8,5 минг километр ички йўллар таъмирланган;
  • 2 минг километр электр тармоқлари тортилган;
  • 1 мингта трансформаторлар янгиланган.

Лекин, барча соҳалар ва ҳудудларда ҳам ишлар бир хилда сифатли бажарилмаган. Мисол учун,жами 256 та (13 фоиз) ижтимоий соҳа объектларининг лойиҳа ҳужжатлари ишлаб чиқилмаган бўлса, 600 та (47 фоиз) объектлар бўйича тендер якунланмаган (290 та мактаб, 164 та боғча, 110 та тиббиёт муассасаси, 12 та маданият, 22 та маҳалла ва 2 та спорт объекти).

Жумладан, Хоразмда – 36 та (49 фоиз), Наманганда – 68 та (64 фоиз), Тошкент вилоятида – 104 та (64 фоиз), Фарғонада – 58 та (50 фоиз), Тошкент шаҳрида – 17 та (85 фоиз) объектлар бўйича тендерлар бошланмаган.

Туризм инфратузилмасини ривожлантириш бўйича 368 та объектда ишлар амалга оширилиши белгилангани билан, ҳозиргача Тошкент шаҳри, Навоий, Наманган, Самарқанд ва Фарғона вилоятларидан бошқа ҳудудларда ишлар бошланмаган. 

Шу билан бирга президент топшириғига кўра, дастурларни амалга оширишда қолоқликлар мавжуд ҳудудларга Президент Администрацияси, Ҳукумат, Ҳисоб палатаси ва вазирликлардан масъул раҳбарлар йил якунига қадар бириктирилади:

  • Фавқулодда вазиятлар вазири Турсунхон Худайбергенов – Қорақалпоғистон ва Жиззахга;
  • Бош вазирнинг биринчи ўринбосари Очилбой Раматов – Қашқадарё ва Самарқандга;
  • Президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.Исломов ва Ҳисоб палатаси раисининг ўринбосари С.Саидкаримов – Тошкент вилоятига;
  • Президент маслаҳатчисининг ўринбосари А.Усмонов – Тошкент шаҳрига;
  • Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов – Хоразмга;
  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов – Бухорога;
  • Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари БотирПарпиев – Сурхондарёга;
  • Қўлдошев – Сирдарёга бориб, барча масалаларни жойида ҳал этишга ёрдам беради.

Турсунхон Худайбергенов, Очилбой Раматов бириктирилган ҳудудлардан ташқари, барча ҳудудларда ишларнинг боришига ҳамда муаммоларни жойининг ўзида ҳал этилишига шахсан масъул ва жавобгар бўладилар.

Умуман, Раматов, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга, дастурларда жорий йил учун белгиланган барча ишларни 1 октябрга қадар якунлаши керак”, - деди давлат раҳбари.

 

    Бошқа янгиликлар