Ижтимоий тармоқларда "Андижонда келин ўз қайнонасини жойнамоз устида кетмон билан чопиб ўлдиргани айтилмоқда" сарлавҳаси остида хабар тарқалмоқда.
Хабар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:
"Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Андижон вилояти ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳолат юзасидан батафсил ахборот тақдим этилади.
Аҳоли орасида ёлғон, ҳақиқатга тўғри келмайдиган ҳамда ваҳима чиқаришга қаратилган маълумотлар ва материалларни ҳар қандай шаклда тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик мавжуд!" - дейилади расмий хабарда.