АсосийJamiyat

1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Байрам тарихи қандай?

'1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни. Байрам тарихи қандай?'ning rasmi

Бугун, 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.


«Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни» 1925 йилда Женевада болалар фаровонлиги бўйича бутунжаҳон конференциясида эълон қилинган. Шундан буён, жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида 1 июнь куни нишонланади.
 

Аммо «Болалар куни» 1857 йил июнь ойининг иккинчи якшанбасида АҚШнинг Массачусетс штати, Челси шаҳридаги Универсалист черкови пастори, доктор Чарлз Леонард томонидан бошлаб берилган бўлиб, бу кун «атиргул куни» деб аталади. Лекин кейинчалик эса «болалар» куни деб номлана бошланган.
 

«Болалар куни» биринчи марта Туркия Республикаси томонидан 1920 йил 23 апрелда расмий равишда миллий байрам деб эълон қилинган. Мамлакатда «болалар куни» 1920 йилдан бери миллий миқёсда нишонланиб келинмоқда, ҳукумат ва ўша вақтдаги газеталар бу кунни «болалар учун кун» деб эълон қилган эди. Бу борадаги расмий ҳукумат декларацияси 1929 йилда Туркия Республикасининг асосчиси ва Президенти Мустафо Камол Отатурк томонидан эълон қилинди.

1 июнь – Халқаро болалар ҳимоя қилиш куни дунёнинг 50 га яқин мамлакатларида нишонланса ҳам, бошқа кўплаб давлатларда ҳар йили 20 ноябрь куни «Халқаро болалар куни» сифатида бирдек нишонланади.

1959 йил 20 ноябрда «Бола ҳуқуқлари декларацияси» 1989 йил 20 ноябрда «Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция» Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан қабул қилинди ҳамда бу каби муҳим халқаро ҳужжатларнинг қабул қилиниши жаҳоннинг кенг жамоатчилиги томонидан илиқ кутиб олинди.

Халқаро ЮНИСEФ ташкилоти ҳам жаҳоннинг минг йиллик дастурларини ишлаб чиқишда ҳам фаоллик кўрсатиб, болаларнинг эҳтиёжларига мос келадиган саккизта мақсадларни минг йиллик дастурларга киритишга эришди.

Умумжаҳон болалар куни бу нафақат болаларни кимлигини нишонлаш куни, балки бутун дунё бўйлаб зўравонлик, эксплуатация ва дискриминация шаклида зўравонликка дуч келган болаларни ҳимоя қилишга ҳам чорлайди.

Ўзбек халқи ҳам азал-азалдан болажон. Юртимизнинг қайси бир гўшасига борманг, болаларга кўрсатилаётган ғамхўрликларнинг гувоҳи бўласиз.
Истиқлол йилларида мамлакатимизда болалар манфаатларини ҳимоя қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Ёш авлодни жисмонан ва маънан соғлом қилиб вояга етказиш, фарзандларимизни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
Бугун ҳам Ўзбекистонда байрам. Зеро, болаларни ҳимоя қилиш куни байрамининг мақсади кенг жамоатчилик диққатини барча ўсиб келаётган болажонларга айниқса, муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ҳимояланган дунёда яшаш имкониятларига, бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва хотиржам фуқароси бўлиб ўсишларига ишонч уйғотишдир.

    Бошқа янгиликлар