sevimli
Sevimli

Мирободда ишсиз аҳоли учун ярмарка ташкиллаштирилди

ЖАМИЯТ 02.06.2021, 17:46
Теглар: Меҳнат вазирлиги
Мирободда ишсиз аҳоли учун ярмарка ташкиллаштирилди

Тошкент шаҳар Миробод туманида “Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги хабар бермоқда. 

️Ярмаркада ҳудудлардаги 135 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг 2,3 мингдан ортиқ бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.

Ярмарка давомида 478 нафар фуқаролар (236 нафар аёллар, 251 нафар ёшлар) қатнашиб, улардан 73 нафар фуқаролар шу ернинг ўзида ишга жойлаштирилди. Шу билан бир қаторда, 84 нафар фуқароларга ишга жойлаштириш бўйича йўлланма берилди, 39 нафар қатнашувчилар эса ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этилди.

Шарҳлар

Қаршида мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилмоқда

16.10.2021, 09:10

Ижтимоий тармоқ орқали “Қарши туманидаги мактабда ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилмоқда” мазмунидаги хабар тарқалди. Ҳолат бўйича  Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат...
Олмалиқдаги корхонада 200 нафар ишчи бесабаб бўшатилмоқда. Меҳнат вазирлиги ҳолатга изоҳ берди (видео)

15.06.2021, 15:42

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ туманида жойлашган “Ammofos-Maxam” АЖ томонидан ходимлар билан меҳнат шартномаси оммавий равишда бекор қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Меҳнат вазирлиги...
Сирдарёда меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. “Ёшлар” ва “Aёллар” дафтарига киритилганлар иш билан таъминланди

06.06.2021, 14:35

Сирдарё вилоятида “Ёшлар” ва “Aёллар” дафтарига киритилган ишсиз шахслар бандлигига кўмаклашиш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги хабар берди.️Унда 49...
Меҳнат вазирлиги Сурхондарёдаги корхона ишчиларига ойлик берилмаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди

30.05.2021, 14:02

Ижтимоий тармоқнинг телеграмм мессенджерида Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Enter engineering Pte Ltd” қўшма корхонаси бир гуруҳ ходимларининг 2021 йил апрель ойи учун иш ҳақлари тўлаб...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси