my5
Sevimli

Жаҳонгир Ортиқхўжаев – Тошкентда охирги 3 йилда қилинган бунёдкорликлар кўлами бундан аввалги 70 йилда қилинган ишлар хажми билан тенг

ЖАМИЯТ 02.06.2021, 18:15
Теглар: Жаҳонгир Ортиқхўжаев
Жаҳонгир Ортиқхўжаев – Тошкентда охирги 3 йилда қилинган бунёдкорликлар кўлами бундан аввалги 70 йилда қилинган ишлар хажми билан тенг

Бугун, 2 июнь куни, Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Американинг Crow Holdings компанияси мутасаддилари билан учрашди. Самимий руҳда ўтган мулоқотда икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари муҳокама этилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги хабар берди. 

Тошкент шаҳар ҳокими америкалик тадбиркор ва олимларни пойтахтимизда кўриб турганидан хурсандлигини билдириб, меҳмонларга Тошкентнинг сўнгги йиллардаги ютуқлари, салоҳият ва имконияти ҳақида маълумот берди. Жумладан, шаҳар иқтисодиёти охирги 3 йилда икки баробар юксалгани, айни шу даврдаги бунёдкорликлар кўлами бундан аввалги 70 йилда қилинган ишлар хажми билан тенг эканлигини алоҳида қайд этиб ўтди. Шу билан бирга охирги 3 йилда пойахтимизда 22 та ер усти ҳамда 4 та ер ости метро бекатлари қурилгани, айни пайтда таълимни ривожлантиришга, жумладан, хусусий таълимнинг ҳиссасини оширишга ҳам катта эътибор қаратилаётганлигини, физика, математика, кимё, биология, география фанлари қатори инглиз тилини яхши ўзлаштирган ўқувчилар ва уларнинг ўқитувчилари учун ҳоким стипендияси ва мукофот пули жорий қилинганлигини маълум қилди. Хизмат кўрсатиш йўналишида таълим, тиббиёт, спорт ва гастрономик туризмни ривожлантириш, шаҳар сайёҳлар учун ниҳоятда қулай ва жозибадор бўлиши йўлида иш олиб борилаётганлигини ҳам билдирди. Шунингдек, Ўзбекистон пойтахти азалдан илм-маърифат, мадният маркази бўлганлигига эътибор қаратиб, ҳозир олиб борилаётган барча йўналишдаги ишлар Тошкентнинг нуфузини янада юксалтириш, туристик жозибадорлигини ошириш, умуман, шаҳарни ҳар томонлама ривожлантиришга қаратилганлигини айтиб ўтди.

Ўз навбатида Crow Holdings компанияси бошқаруви раиси Харлан Кроу самимий қабул ва дўстона муҳит учун миннатдорлик билдириб, жуда гўзал ва барқарор ривожланиб келаётган шаҳар ҳамда унинг раҳбарияти билан учрашувдан катта таассурот олаётганлигини билдирди. Тошкент шаҳар ҳокимининг пойтахт ва унинг тараққиёт стратегияси ҳақидаги фикрларидан таъсирланганлигини айтиб, агар шаҳар шу суратда олға борадиган бўлса, ютуқлар, натижалар анча салмоқли бўлишини эътироф этди. Шунингдек, унинг компанияси турар ва нотурар жойлар, ишлаб чиқариш масканлари ва меҳмонхоналарни қуришда илғор эканлигини қайд этиб, улар учун айни шу соҳадаги ҳамкорлик истиқболли эканлигига эътибор қаратди.

Тошкент шаҳар ҳокими бугунги кунда АҚШларининг қатор нуфузли ишбилармонлари пойтахт иқтисодиётига инвестиция киритгани ва улар билан биргаликда турли лойиҳалар амалга оширилаётганига ҳам тўхталиб, шулар қаторида Crow Holdings билан ҳамкорликда ишлаш самарали бўлишини айтиб ўтди.

Ўзаро мулоқот давомида меҳмонлар шаҳар инфратузилмаси, иқтисодиёти, солиқ тизими, хизмат кўрсатиш соҳаси ва бошқа йўналишлардаги саволларга жавоб олдилар.

Шарҳлар

Жаҳонгир Ортиқхўжаев: Тошкент шаҳар ҳокимлиги биносида эмас, катта ангарда ўтиришни хоҳлаяпман

25.05.2021, 18:14

Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Тошкент беш ташаббус ҳаракати доирасидаги ёшлар билан учрашувда ёшларга шароит яратиб бериш масаласини гапириб ўтди. Бу ҳақда Даракчи.уз мухбири хабар...
Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркманистонда қуриладиган “Тошкент” боғининг дастлабки лойиҳаси билан танишди

25.03.2021, 18:22

Амалий ташриф билан Туркманистон пойтахти Aшхободда бўлган Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркманистон пойтахтида қурилиши кутилаётган “Тошкент” номли истироҳат боғининг дастлабки лойиҳаси билан танишди. Тошкент шаҳар...
Жаҳонгир Ортиқхўжаев "Бунёдкор" стадионини ўз оталиғига олади

27.02.2021, 16:43

Айни дамда "Бунёдкор" стадиони ўз харажатларини қоплай олмайди. Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев стадион ўз-ўзини таъминлай олиши учун "Бунёдкор" стадионини ўз оталиғига олади. Бу ҳақда...
Агар битта дарахт кесилса, ўша куни ариза ёзиб ишдан кетаман — Жаҳонгир Ортиқхўжаев (видео)

13.02.2021, 14:40

Хабарингиз бор, Тошкент шаҳар ҳокимлиги Мустақиллигимизнинг 30 йиллигига бағишлаб барпо этиладиган «Истиқлол» мажмуаси бўйича танлов эълон қилган эди. Унга кўра мажмуани барпо этиш жойи сифатида...