Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасининг дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг 4 июнь куни соат 10:50 ларда, Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Байналминал кўчасида жойлашган 26-уй рўпарасида "Nexia-3", "Lacetti" ва "Mercedes-Benz" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида "Mercedes-Benz" русумли автомобиль ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
️Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб тўқнашув содир бўлиш сабабларига ойдинлик киритилмоқда.






