АсосийJamiyat

Талимаржон ИЭСда ҳам носозлик юзага келди. Қашқадарёнинг 3 та тумани аҳолиси "свет"дан узилди

'Талимаржон ИЭСда ҳам носозлик юзага келди. Қашқадарёнинг 3 та тумани аҳолиси "свет"дан узилди'ning rasmi

Кеча, 4 июнь куни соат 22 дан 18 дақиқа ўтганда Талимаржон ИЭС нинг электр ишлаб чиқарувчи 2 та асосий блогида носозлик юз берди. Бу ҳақда "Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари" АЖ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Натижада  Ғузор, Деҳқонобод, Қамаши туманларининг бир қисм аҳоли яшаш масканларида электр таъминотида узилиш кузатилмоқда. Айни пайтда мутахассислар ИЭСнинг носозлик юз берган блокларини таъмирлаш ишларини олиб боришяпти.

Эслатиб ўтамиз, Энегетика вазирилиги сўнгги кунларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида электр таъминотида узилишлар юзага келаётгани сабабини маълум қилган эди.

 

 

    Бошқа янгиликлар