Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилояти Ургут туманида бир эркак ваҳшийларча бир инсонга бир неча маротаба мих тиқиб, ўлдираётгани акс этган видеолар тарқалди.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг матбуот котиби darakchi.uz га воқеа тафсилотларини маълум қилди. Унга кўра, 2021 йил 5 июнь куни соат 18:30 ларда Ургут тумани “Етти уйлик” маҳалласида яшовчи 26 ёшли С.Б “Ғўс” маҳалла марказида жойлашган “Карвон” тўйхонаси олдида таниши 50 ёшли О.Ў билан спиртли ичимлик ичиб маст ҳолатда жанжаллашиб қолишади. Шу атрофда жойлашган дўконига кириб, 15 см узунликдаги михни олиб чиқиб, Ў.Онинг ўнг кўкрагига санчиб, у ерга йиқилганидан сўнг оёқ ва қуллари билан бош соҳасига зарбалар бериб, унга кўплаб оғир тан жароҳатлари етказган. Натижада Ў.О Ургут туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан 5 июн куни туман прокуратураси томонидан Б.Сга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.






