sevimli
Sevimli

Сирдарёда меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. “Ёшлар” ва “Aёллар” дафтарига киритилганлар иш билан таъминланди

ЖАМИЯТ 06.06.2021, 14:35
Теглар: Меҳнат вазирлиги
Сирдарёда меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. “Ёшлар” ва “Aёллар” дафтарига киритилганлар иш билан таъминланди

Сирдарё вилоятида “Ёшлар” ва “Aёллар” дафтарига киритилган ишсиз шахслар бандлигига кўмаклашиш мақсадида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги хабар берди.

️Унда 49 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 1782 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этди.

Тадбирда 978 нафар фуқаролар қатнашиб, улардан 146 нафарига (62 нафари “Aёллар” ва 49 нафар “Ёшлар” дафтаридан) Aҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан қуйидаги хизматлар кўрсатилди:

-  доимий ишга жойлаштириш бўйича 65 нафар фуқароларга корхона ва ташкилотлардаги бўш иш ўринларига йўлланмалар берилди;

-  4 нафар ишсиз шахслар касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун қисқа муддатли ўқув курсларига жалб этилди;

-  44 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоат ишларига йўналтирилди;

-  Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш бўйича 23 нафар фуқаро рўйхатга олинди.

Шарҳлар

Қаршида мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилмоқда

16.10.2021, 09:10

Ижтимоий тармоқ орқали “Қарши туманидаги мактабда ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилмоқда” мазмунидаги хабар тарқалди. Ҳолат бўйича  Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат...
Олмалиқдаги корхонада 200 нафар ишчи бесабаб бўшатилмоқда. Меҳнат вазирлиги ҳолатга изоҳ берди (видео)

15.06.2021, 15:42

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ туманида жойлашган “Ammofos-Maxam” АЖ томонидан ходимлар билан меҳнат шартномаси оммавий равишда бекор қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Меҳнат вазирлиги...
Мирободда ишсиз аҳоли учун ярмарка ташкиллаштирилди

02.06.2021, 17:46

Тошкент шаҳар Миробод туманида “Бўш иш ўринлари" меҳнат ярмаркаси ўтказилди. Бу ҳақда Меҳнат вазирлиги хабар бермоқда. ️Ярмаркада ҳудудлардаги 135 та иш берувчи корхона ва ташкилотлар ўзларининг...
Меҳнат вазирлиги Сурхондарёдаги корхона ишчиларига ойлик берилмаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берди

30.05.2021, 14:02

Ижтимоий тармоқнинг телеграмм мессенджерида Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги “Enter engineering Pte Ltd” қўшма корхонаси бир гуруҳ ходимларининг 2021 йил апрель ойи учун иш ҳақлари тўлаб...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси