АсосийJamiyat

Тарихий ечим: Ҳокимларнинг аҳолига ер бериш ваколати бекор қилинади

'Тарихий ечим: Ҳокимларнинг аҳолига ер бериш ваколати бекор қилинади'ning rasmi

Айни пайтда президент Шавкат Мирзиёев иштирокида тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

“Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқуловнинг йиғилишдан хабар қилишича, давлат раҳбари ҳокимлар учун аҳолига ер бериш ваколати бекор қилинганлиги ҳақида гапирди. Бунга сўнгги пайтларда аҳолига ер ажратишда кузатилаётган коррупцион ҳолатлар сабаб қилиб кўрсатилди.

Шу пайтгача тадбиркорлар учун оғир муаммо бўлиб келган – ер участкаларини ажратиш масаласини ҳал қилиш бўйича Фармонни имзоладим. Энди, тадбиркорлик учун ерларни тўғридан-тўғри ва текинга бериш амалиётидан бутунлай воз кечилади ва ерлар ҳамма учун бир хил ва ошкора, электрон аукцион орқали хусусий мулк қилиб сотилади ёки ижарага берилади”, деди президент.

  Маълум қилинишича, жорий йилда бандлик дастури доирасида 457 мингта доимий янги иш ўринларини ташкил этиш кўзда тутилган.

Бунга қандай эришилади?

Бунинг учун:

  • халқаро ва вилоятлараро магистрал йўллар ёқасида савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини ташкил этиб – 50  мингта;
  • шаҳар ва туман марказларида махсус кўчалар, ҳар бир туман маркази ва маҳаллада хизматлари ташкил этиб – камида 100 мингта;
  • саноатда қўшимча лойиҳалар ҳисобига, қолган 7 ойда 175 мингта яратиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Сурхондарёда бошланаётган тажриба асосида, ишсиз аҳолига қишлоқ хўжалиги ерларини 10 йил муддатга деҳқончилик билан шуғулланиш учун ижарага бериш тартиби жорий қилинади. Бунинг учун, жорий йилдан бошлаб қарийб 100 минг гектар ғалладан бўшаган ер майдонлари ишсиз аҳолига деҳқон хўжалиги ташкил этиш учун берилади. Шу орқали, ҳатто 400 минг кишини банд қилиш имкони мавжуд.

Мисол учун: Қумқўрғон туманида 8 минг гектар ғалла майдонининг 10 фоизи ёки 800 гектари эҳтиёжманд аҳолига камида 20 сотихдан ажратилса, жами 4 минг нафар ишсизлар банд бўлади.

    Бошқа янгиликлар