Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида бўлиб ўтаётган видеоселектор йиғилишида ғалладан бўшайдиган ерларнинг 800 минг гектари ишсиз аҳолига бозорбоп такрорий экин экиш учун берилиши айтилди, дея хабар қилмоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов. Бу орқали, қарийб 1,5 миллион аҳолини мавсумий иш билан таъминлаб, даромадли қилиш мумкин.
Ишсиз аҳоли ва ёшларга ерни ижарага берган кластер раҳбарлари ҳамда фермерларда ҳақли савол туғилади: улар фойдаланмаган даврда ҳам ер учун солиқ тўлайдими?
Бунга ечим сифатида давлат раҳбари кластер ва фермерлар аҳолига ерни ижарага берган даврда ушбу ер майдонлари учун солиқдан озод қилинишини маълум қилди.






