Бозордаги нарх-навони барқарор ушлаб туриш, бу – тадбиркорларни мажбурлаш, уларга маҳсулотини паст нархларда соттириш, дегани эмас”, деди президент тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида дея хабар бермоқда “Даракчи” мухбири Сардорбек Раҳмонқулов
Бунинг учун:
- тадбиркорларга бозорда таклифни кўпайтириш учун шароит яратиб бериш;
- чорвачиликнинг қисқа муддатларда юқори натижа берадиган йўналишларига алоҳида эътибор қаратиш;
- ўтган йили парранда гўшти етиштириш 247 минг тонна бўлган бўлса, жорий йил якунига қадар бу кўрсаткични 450 минг тоннага етказиш лозим.
Омухта ем масаласи
Бугунги кунда ушбу соҳада 1,1 мингта корхоналарнинг қуввати 50 фоизга ҳам ишлатилмаяпти. Энди парранда саноатини қўллаб-қувватлаш бўйича янги механизмлар жорий этилади:
- 1 июлдан берилиши керак бўлган субсидия миқдори тухум учун 3 баравар (ҳар бир сотилган тухумга 150 сўм), парранда гўшти учун эса 2 баравар (ҳар бир килограммига 1,5 минг сўм) оширилиб, тўловлар 1 июндан бошланади.
- Омухта ем ва паррандачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларга айланма маблағни тўлдириш ва паррандачилик лойиҳалари учун кредитларнинг Марказий банк асосий ставкасидан юқори қисми қоплаб берилади.
- Паррандаларни сўйишга мўлжалланган замонавий комплекс лойиҳалари бўйича харажатларнинг бир қисми компенсация қилинади.
- Паррандачилик корхоналари учун фойда, мол-мулк, ер ва сув солиқлари ставкалари 50 фоизга камайтирилади.
- Паррандачилик лойиҳаларини амалга оширишга Микрокредитбанк масъул бўлади ва унга давлат томонидан 50 миллион доллар ресурс ажратилади. Ишлар натижасига қараб, яна 50 миллион доллар берилади.






