Бу ҳақда АОКАда ўтказилаётган матбуот анжуманида Бош прокурор ўринбосари Шавкатжон Раҳимов маълум қилди:
«2 йилда прокурорларимиз томонидан 7500 дан ортиқ ерга оид қарорларни бекор қилишга оид протест киритилган. Маъмурий судлар томонидан ерга оид туман ҳокимларининг 2500 дан ортиқ қарори бекор қилинган. Ерга оид қонунчилик бўйича 588 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда».
Адлия вазири Русланбек Давлетовнинг маълум қилишича, уйи сносга тушганлар, ҳарбийлар ва бошқа имтиёзли, ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларга ер эмас, пул берилади. Яъни имтиёзлар монетизация қилинади, давлат субсидия беради.