АсосийSiyosat

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Президент ташрифидан сўнг "янги давр"ни 694 млн. сўмга "иномарка"лар сотиб олишдан бошлади

'Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Президент ташрифидан сўнг "янги давр"ни 694 млн. сўмга "иномарка"лар сотиб олишдан бошлади'ning rasmi

Сурхондарё вилоятига тарихда илк бор 1,9 трлн. сўм пул бериляпти. Президент ташрифидан 5 кун ўтиб эса Сурхондарё вилояти ҳокимлиги қиймати 347 млн. сўмлик 2 та Skoda Kodiaq русумли автомашинасини ҳарид қиляпти.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат бошқаруви ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида хизмат автотранспортларидан фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида  вилоятлар ҳокимларининг ўринбосарлари учун сотиб олинадиган автомобилларнинг энг юқори нархи — БҲМнинг 1500 баравари (367,5 млн сўм)дан ошмаслиги белгилаб қўйилган.  

Автомобил нархи қарорга мос, лекин Президент Шавкат Мирзиёев вилоят ҳақида таъриф бераркан, Сурхондарёнинг барча кўрсаткичлар бўйича 14-ўриндалигини айтган эди.  

 

 

    Бошқа янгиликлар