Айтишларича бугун Жасур Умиров қамоқдан чиқган. Шундай хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.
Хонанда озодликда ота-онаси билан учрашган видеоси ҳам жойланди.
Аммо ҳозирча, ушбу хабарлар ойдинлашиб, унга расмий изоҳ ҳам берилгани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал таниқли эстрада хонандаси Самарқанддаги лицейнинг биринчи курсини эндигина тамомлаган, вояга етмаган қизнинг номусига теккани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик, ушбу шахс эстрада хонандаси Жасур Умиров деган тахминлар пайдо бўлиб, ҳолат юзасидан қайта текширув тайинлангани ва жиноят иши очилгани хабар қилинди. Шундан сўнг, ишда тўпланган далиллар асосида Ж.У.га нисбатан 118-моддаси 3-қисми “а” банди билан айб эълон қилиниб, суднинг 21.12.2020 йилдаги ажримига асосан хонандага нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган ва суд ҳукмига асосан, Ж. У.(Жасур Умиров) Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган эди.






