АсосийJamiyat

Ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилмоқда

'Ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилмоқда'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонни қабул қилиш мақсади, унда белгиланаётган янги тартиблар бўйича ОАВ ва жамоатчилик вакилларини хабардор қилиш мақсадида 2021 йил 11 июнь куни Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан "Ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш, уни муҳофаза қилиш ва соҳада қонунийликни мустаҳкамлаш - долзарба вазифа" мавзусида Очиқ мулоқот ўтказилди.

Унда Адлия вазирилиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги раҳбарияти ва бошқа мутасаддилар ҳамда ОАВ ходимлари, блогерлар иштирок этишди.

Очиқ мулоқотда таъкидланишича, мазкур тарахий Президент фармонида ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш, ер ажратиш ва ундан фойдаланишда назоратни кучайтиришга оид бир қатор янги тартиблар белгиланди.

Энг муҳими ерга бўлган ҳуқуқ турлари 6 тадан 3 тага қисқартирилмоқда. Яъни, мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик, доимий эгалик, вақтинча фойдаланиш ҳуқуқлари билан ер ажратиш амалиёти тўлиқ тугатилмоқда, бунда хусусий сектор учун – мулк ва ижара ҳуқуқини, давлат ташкилотлари учун – доимий фойдаланиш ҳуқуқини қолдириш назарда тутилди.

 

    Бошқа янгиликлар