АсосийJamiyat

Дам олиш кунларини қандай об-ҳаво таъсирида ўтказамиз?

'Дам олиш кунларини қандай об-ҳаво таъсирида ўтказамиз?'ning rasmi

Синоптикларнинг маълум  қилишларича, бугун Ўзбекистонда қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундуз куни 35-37°ни, Сурхондарё вилоятида баъзи жойларда 41-43° гача ни ташкил этади.

Дам олиш кунлари республика бўйича асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Ушбу кунларда ҳарорат меъёрдан 1-2° га кўп бўлади ва 33-36° ни, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-40° ни ташкил этади.

Республиканинг айрим ҳудудларида шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучаяди.

13-16 июн куни Ўзбекистон бўйлаб кузатиладиган об-ҳаво башорати билан танишинг.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-15 июнда баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 34-39° бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-15 июнда баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 34-39° бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-15 июнда баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 33-38° бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-15 июнда баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 34-39° бўлади. 

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-15 июнда баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 21-26°, кундузи 35-40° бўлади. 

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14-15 июнда баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 13 ва 16 июнда
30-35°, 14-15 июнда 28-33° бўлади. 

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 12-15 июнда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 16 июнда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-14 июнда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 11-16°, кундузи 22-27° бўлади.

    Бошқа янгиликлар