Ижтимоий тармоқларда Каттақўрғон туманида ЙПХ инспекторларининг фаолияти жараёнида фуқаро вафот этганлиги борасида ёлғон ёки нохолис ахборот тарқалишини олдини олиш мақсадида Ички ишлар вазирлигининг муносабат берди.
Вазирлик прокуратура органлари томонидан ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганлигини ва тергов ҳаракатларини олиб борилаётганлигини маълум қилиб, айрим ижтимоий тармоқларда содир бўлган мазкур ҳолатга ўз муносабатини қуйидаги асослар билан билдиради. Жумладан:
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасига кўра “Жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмаслиги белгиланган.
Жиноят процессуал кодексининг 23-моддаси (Айбсизлик презумпцияси)да “Гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи унинг жиноят содир этишда айбдорлиги қонунда назарда тутилган тартибда исботлангунга ва қонуний кучга кирган суд ҳукми билан аниқлангунга қадар айбсиз ҳисобланиши” қайд этилиб, мавжуд қонунчилик талабларига амал қилинмаган ҳолда муносабат билдириши натижасида оммада салбий ижтимоий фикр шаклланишига сабаб бўлиши мумкин.
Шунингдек, журналистика фаолияти билан шуғулланадиган ҳар бир шахс бевосита “Ахборот олиш кафолатлари ва эркинлиги тўғрисида”ги қонуннинг 11-моддаси (Ахборотнинг тўғрилиги учун жавобгарлик)да қайд этилган яъни оммавий ахборот воситалари эълон қилинаётган ахборотнинг тўғрилигини текшириб кўришлари шартлиги ва улар ахборот берувчи билан биргаликда унинг тўғрилиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлишлари ҳамда “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги қонуннинг 5-моддаси (Оммавий ахборот воситаларининг эркинлиги)да оммавий ахборот воситалари қонун ҳужжатларига мувофиқ ахборотни излаш, олиш, тадқиқ этиш, тарқатиш, ундан фойдаланиш, уни сақлаш ҳуқуқига эгалиги ҳамда тарқатилаётган ахборотнинг холислиги ва ишончлилиги учун белгиланган тартибда жавобгар бўлиши белгиланганлиги ҳақидаги нормалардан бевосита хабардор бўлишлари лозим.