АсосийJamiyat

Тошкент шаҳрида бўш лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилинди. Рўйхат билан танишинг

'Тошкент шаҳрида бўш лавозимлар учун очиқ танлов эълон қилинди. Рўйхат билан танишинг'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали расмий каналида Тошкент шаҳридаги вакант лавозимлар учун танлов эълон қилинди.

Вакант лавозимлар: 

- Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги, уй-жой, коммунал хизмат кўрсатиш ва ободонлаштириш масалалари бўйича мажмуаси Котибияти бош мутахассис; 

- Мирзо Улуғбек тумани ҳокимлиги, Худудий саноатни ривожлантириш, ижтимоий соха ва инфратузилмани ривожлантириш, кичик саноат зоналари фаолиятини мониторинг қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

- Тошкент шаҳар статистика бошқармаси Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бўлими Бош мутахассис; 

- Тошкент шаҳар статистика бошқармаси, Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бўлими Бош мутахассис; 

- Тошкент шаҳар статистика бошқармаси, Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бўлими Бўлим бошлиғи (давлат ва хўжалик бошқарув органида); 

- Тошкент шаҳар статистика бошқармаси, Бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ишлар бўлими, Бош бухгалтер;

- Тошкент шаҳар статистика бошқармаси Хизматлар соҳаси статистикаси бўлими бошлиғи (давлат ва хўжалик бошқарув органида); 

- Тошкент шаҳар статистика бошқармаси Демография ва меҳнат статистикаси бўлими бошлиғи ўринбосари;

- Тошкент шаҳар статистика бошқармаси Демография ва меҳнат статистикаси бўлими бош мутахассис; 

- Тошкент шаҳар статистика бошқармаси Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш ва ижро интизоми назорати бўлими бошлиғи; 

- Тошкент шаҳар статистика бошқармаси Статистика фаолиятини ташкил этиш ва йиғма ахборот-таҳлилий ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари. 

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур. 

Ҳужжатлар 2021 йил 21 июнгача (шу куни ҳам) қабул қилинади. 

    Бошқа янгиликлар