Кеча 13 июнь кунидан 14 июнь кунига ўтар кечаси соат 00:01да Иштихон тумани "Қора қўйли” МФЙ, А.Навоий кўчасида жойлашган “Иштихон деҳқон-бозори” МЧЖ ҳудудида oзиқ-овқат ва ҳар-хил турдаги қандолат маҳсулотлари сотиладиган очиқ савдо растасида тахминан 130-135 кв.м. майдонда ёнғин содир бўлган.
Ходиса юзасидан вилоят ИИБ дастлабки маълумотларни тақдим этди. Унга кўра, савдо растасининг том қисмига (туника қопламали бўлганлиги сабабли) зарар етмаган.
Ҳодиса жойига ўт ўчириш гуруҳи соат 00:08 да етиб бориб, соат 01:35 да ёнғин бартараф этилган. Ёнғиндан савдо растасининг 450 кв.м. майдони сақлаб қолинган.
Ҳодиса оқибатида тан жарохати олганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда.






