sevimli
Sevimli

Олмалиқдаги корхонада 200 нафар ишчи бесабаб бўшатилмоқда. Меҳнат вазирлиги ҳолатга изоҳ берди (видео)

ЖАМИЯТ 15.06.2021, 15:42
Теглар: Олмалиқ, Меҳнат вазирлиги
Олмалиқдаги корхонада 200 нафар ишчи бесабаб бўшатилмоқда. Меҳнат вазирлиги ҳолатга изоҳ берди (видео)

Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Олмалиқ туманида жойлашган “Ammofos-Maxam” АЖ томонидан ходимлар билан меҳнат шартномаси оммавий равишда бекор қилинаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Меҳнат вазирлиги ахборот хизмати муносабат билдирди.

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг маълум қилишича, Тошкент вилояти Давлат меҳнат инспекцияси мазкур хабарлар юзасидан ўрганиш ўтказган.

Ўрганиш натижасида, жамият ишчи ходимлари учун озиқ-овқат маҳсулотлари “Касаначиликни ташкил қилиш хизмати” ходимлари томонидан етиштирилиши маълум бўлган. Озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш сифатини яхшилаш, ишлаб чиқариш билан боғлиқ харажатларни оптималлаштириш мақсадида жамият ходимларининг овқатланишини ташкил этиш 2021 йил 1 мартдан аутсорсинг шартлари асосида  ихтисослаштирилган компанияга топширилган.

Натижада, Касаначиликни ташкил қилиш хизмати ходимлари билан меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-банди билан бекор қилиш бўйича огоҳлантириш хатлари берилган.

"Ҳолат бўйича жамият раҳбариятига амалдаги қонунчилик нормаларига риоя этиш юзасидан зарур тавсиялар берилди", дейилади вазирлик хабарида.

Шарҳлар

Олмалиқда "Матиз" ҳайдовчиси пиёдани уриб кетти

10.11.2021, 18:46

Ижтимоий тармоқда тарқалган  Олмалиқ шаҳрида "Matiz" ҳайдовчиси пиёдани уриб юборганлиги бўйича маълумот берилди. Жорий йилнинг 9 ноябрь куни соат 16:45 ларда Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳар, Амир...
Қаршида мактаб ўқувчилари мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилмоқда

16.10.2021, 09:10

Ижтимоий тармоқ орқали “Қарши туманидаги мактабда ўқувчилар дарс вақтида мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилмоқда” мазмунидаги хабар тарқалди. Ҳолат бўйича  Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат...
Музқаймоқдан заҳарланиш юзасидан жиноий иш қўзғатилди

16.08.2021, 12:38

Куни кеча Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳолати юз берганлиги ҳақида хабар берган эдик. Ушбу ҳолатга Олмалиқ шаҳар ҳам муносабат билдирди.  Унга кўра, Олмалиқ...
Олмалиқда одамлар музқаймоқдан оммавий заҳарланди

15.08.2021, 22:00

Тошкент вилоятининг Олмалиқ шаҳрида музқаймоқдан оммавий заҳарланиш ҳолати бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Бу ҳақда Санитария ва эпидемиология бошқармасига таяниб Қалампир.уз маълумот берди. Маълум бўлишича, Олмалиқ шаҳар...
Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
Валюта курси