АсосийJamiyat

Наманганда қўйлар ҳокимлик биноси олдида “меҳмон бўлди"

'Наманганда қўйлар ҳокимлик биноси олдида “меҳмон бўлди"'ning rasmi

Наманган вилояти  Янгиқўрғон туманида 15 июнь куни тадбиркор ер сўраб қўйларини ҳокимлик биноси олдига тўплади. Бу ҳақда «Zamon.uz» хабар берди.

Маълум қилинишича, Янгиқўрғон туманидаги «Жўрабой Охунов Шарқ Юлдузи» агрофирмаси ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган «Мубошер Азизбек Лазизбек Файз» МЧЖ раҳбари У.М. 2020 йилнинг 4 август куни бош вазирнинг тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига чорва ҳайвонларини боқиш учун 30 гектар ер майдони сўраб мурожаат қилган. Ушбу мурожаат туман ҳокимлигининг тегишли мутахассислари ҳамда «Мубошер Азизбек Лазизбек Файз» МЧЖ раҳбарининг иштирокида ўрганилган. Ўрганиш жараёнида туман ҳокимлиги томонидан «Мубошер Азизбек Лазизбек Файз» МЧЖ раҳбарига туман ҳокимлиги захирасида бўлган тадбиркор ўзи фаолият юритаётган «Жўра Охунов Шарқ Юлдузи» агрофимаси ҳудудида жойлашган бир неча адирлик, яйлов ерлар таклиф этилган.

Улар У.М.нинг майдонга яқин жойда чиқиндихона мавжудлиги, бошқа майдон эса қўйхонасидан узоқдалигини айтиб рад қилган. У.М.нинг талаб қилган майдони эса «Болгар шароб» қўшма корхонаси қошидаги «Янгиқўрғон марваридлари» УК эгалигидаги ерлар ҳисобланади.

Унитар корхона ҳам ҳуқуқий субъект эгаси ҳисобланиши боис ушбу ер майдонини «Мубошер Азизбек Лазизбек Файз» МЧЖ тасарруфига олиб беришнинг амалда имкони йўқлиги юзасидан мурожаатчига тушунтирилган. 

 Шунингдек, Президентнинг 2021 йил 8 июндаги «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонининг 8-бандига асосан, ушбу фармон расман эълон қилинган кундан бошлаб Ер кодексига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритилгунига қадар Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар маҳаллий вакиллик ва ижро ҳокимияти органлари томонидан мазкур фармонда назарда тутилганидан бошқача тартибда ер участкаларини ажратиш қатъиян тўхтатилгани маълум қилинган.

    Бошқа янгиликлар