АсосийJamiyat

Фарғонада 4 эгизак дунёга келди

'Фарғонада 4 эгизак дунёга келди'ning rasmi

Фарғона шаҳар “Хўжамағиз” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи Ғанижон Одилов хонадонида бирданига тўрт эгизак: 3 ўғил ва бир қиз дунёга келди.

Ҳозирда чақалоқлар ва онанинг саломатлиги яхши. Шундай бўлса-да, шифокорлар уларни доимий назоратга олишган.

– 2016 ва 2018 йилда ҳам фарзандли бўлгандик, катта фарзандларимиз қиз эди. Энди уч ўғил ва уч қизли бўлдик, Оллоҳга шукур, жуда бахтлимиз. 

Шифокорларгаям ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Қувончи бир олам ота-она чақалоқларга Тўлқинбой, Абдукарим, Абдуҳаким ва Зилола деб исм беришди. Шаҳар ФҲДЁ органи ходимлари туғруқхонага ташриф буюришиб, қўш эгизаклар учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаларни тантанали тарзда топширишди.

Бошқа янгиликлар