АсосийSport

Тарихдаги энг шармандали натижа: Ўзбекистон Саудия Арабистонига йирик ҳисобда мағлуб бўлди

'Тарихдаги энг шармандали натижа: Ўзбекистон Саудия Арабистонига йирик ҳисобда мағлуб бўлди'ning rasmi

Жаҳон Чемпионати саралаш босқичи 8-туридан ўрин олган Саудия Арабистони – Ўзбекистон учрашуви ўз якунига етди. Унда вакилларимиз йирик 0:3 ҳисобида мағлуб бўлди. 

Баҳснинг 25-дақиқасида ҳимоячиларимизнинг хатосидан кейин Қувватов қаршисида ёлғиз қолган Ал-Фараж ҳисобни очди. Орадан 8 дақиқа ўтгач Салмон дублни расмийлаштирди. Биринчи бўлим 2:0 ҳисобида якуланди.

Иккинчи бўлимни термамиз бироз фаолроқ бошлади, бироқ 51-дақиқада ҳисоб янада йириклашди. Бу сафар ҳам ҳимоячиларимизнинг ишончсиз ўйинидан сўнг Ал Ҳассан гол уришга эришди. 

Шу тариқа, Абрамов бошчилигидаги "оқ бўрилар" 15 очко билан гуруҳда иккинчи бўлди. Иккинчи ўринни олган энг яхши жамоалар орасида Ўзбекистон кучли бешликка кира олмади ва 3-босқич йўлланмасидан қуруқ қолди. Маълумот учун, Ўзбекистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати 2-саралаш босқичидан ўта олмади.

    Бошқа янгиликлар