Россия Мудофаа вазирлиги Марказий илмий-тадқиқот институти (МИТИ) COVID-19 коронавирус инфекциясига қарши сақич шаклида дори ишлаб чиқариш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда RBC нашри ёзмоқда.
Хабарда айтилишича, лойиҳа устида Мудофаа вазирлигининг 48-марказий тадқиқот институти иш олиб бормоқда. Илгари ушбу ҳарбий институт Гамалеи номидаги тадқиқот маркази билан биргаликда коронавирусга қарши “Спутник V” вакцинасини яратишда иштирок этган.
Марказий тадқиқот институти директори, полковник Сергей Борисевич ушбу йўналишда ишлар олиб борилаётганини тасдиқлаган.
“Синовлардан сўнг препарат коронавирус инфекциясини даволаш ва олдини олиш учун турли хил режимларга киритилади”, дейди мутахассислар.
Хабарга кўра, институт мутахассислари сақич шаклидаги таблетка ва пастилалар кўринишида COVID-19 га қарши мукозал вакцина ишлаб чиқиш устида тадқиқот олиб бормоқда.






