АсосийDunyo

Қозоғистонда коронавируснинг ҳиндча штаммига ўхшаш тури аниқланди

'Қозоғистонда коронавируснинг ҳиндча штаммига ўхшаш тури аниқланди'ning rasmi

Қозоғистонда коронавируснинг янги мутацияси аниқланди, у ҳинд штаммига ўхшашлиги айтилмоқда. Бу ҳақда Tengrinews Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига асосланиб хабар берди.

Мутация мамлакат пойтахти Нур-Султонда касалланиш кескин ошганидан сўнг ўтказилган CОВИД-19 учун тестларнинг ПЦР-скрининг текширувидан сўнг аниқланди. Мутация вируснинг ҳинд штаммига жуда ўхшаш.

Таъкидланишича, мутациянинг мавжудлиги ва унинг ҳинд штаммига тегишли эканлиги тўғрисида якуний тасдиқлаш ДНК намуналарини ўрганиш тугагандан сўнг амалга оширилади.

Қозоғистонда 21 июнь ҳолатига кўра 21 564 киши коронавирус билан курашмоқда. Кеча, 20 июнь куни мамлакатда 930 та янги ҳолат аниқланди, шундан 215 таси Нур-Султонда кузатилган.

    Бошқа янгиликлар