“Uzbekistan Airways” AЖ 2021 йил 4 июлдан бошлаб Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича мунтазам қатновларни тикламоқда. Парвозлар ҳафтада бир марта якшанба кунлари амалга оширилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Airways” AЖ Aхборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Урганч – Истанбул йўналишида авиачипта 2 935 000 сўмдан бошланади.
Урганч – Истанбул – Урганч йўналиши бўйича авиачипта нархи 4 282 000 сўмдан бошланади.






