АсосийJamiyat

Очиқ мулоқот: Ўзбекистонда сўнгги 4 йилда 311 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди

'Очиқ мулоқот: Ўзбекистонда сўнгги 4 йилда 311 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилди'ning rasmi

Айни пайтда Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси томонидан Ўзбекистон Савдо-саноат палатасида “Замонавий тадбиркор - Янги Ўзбекистоннинг таянчи” мавзусида “Очиқ мулоқот”  бўлиб ўтмоқда. 

Мазкур тадбирда Савдо-саноат палатаси раиси А.Икрамов, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантириш Агентлиги, Адлия вазирлиги, Марказий банк, Президент ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил (Бизнес-омбудсман) девонининг масъул ходимлари ва  тадбиркорлар иштирок этишмоқда. 

Ташкил этилган очиқ мулоқотда, мамлакатимизда сўнги йилларда тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасидаги ислоҳотлар, уларнинг натижадорлиги, хусусан, Савдо-саноат палатаси томонидан бу борада 2017-2021 йилларда амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборотлар берилди.

 Қайд этилишича, Президент ташаббуси билан бундан 4 йил аввал тадбиркорлик субъектларини текширишга оид мораторий эълон қилинган эди. Бунинг натижасида сўнги 4 йил мобайнида 311 мингдан ортиқ янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, тадбиркорлар сони 2.1 баробарга ёҳуд 460 мингтага етди. 

Яқин дақиқаларда очиқ мулоқотда қайд этилган бошқа янгиликлардан хабардор қилиб борамиз. 

    Бошқа янгиликлар