Бугун юртимизга яна 1 миллион доза ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Бу ушбу вакцинанинг юртимизга келтирилган 6-партияси бўлиб, бундан аввал ZF-UZ-VAC2001нинг:
27 мартда — 1 миллион доза,
27 апрелда — 1 миллион доза,
18 майда — 1 миллион доза,
19 майда — 500 минг доза,
10 июнда — 1 миллион доза партиялари келтирилган.
Шундай қилиб, Ўзбекистоннинг вакцина захираси 6,4 миллион дозага етмоқда. Айни пайтга қадар шундан 3,4 миллион дозадан ортиғи вакцинация жараёнларида қўлланилди.
Эртага ZF-UZ-VAC2001нинг яна 1 миллион дозаси келтирилиши кутилмоқда.






