АсосийSiyosat

Наманганлик Дилобар Маҳмудова ташаббуси билан ўзбек мумтоз тили луғати яратилади

'Наманганлик Дилобар Маҳмудова ташаббуси билан ўзбек мумтоз тили луғати яратилади'ning rasmi

Бугун бўлиб ўтган Ёшлар ва талабалар форумида Президент Шавкат Мирзиёев маърузага ўтишдан аввал бир қанча ёшлар билан учрашганини айтиб, юртимизда иқтидорли ёшлар сони кўпаяётганидан ҳурсандлигини таъкидлаб ўтди.

Президентнинг ёшлар билан учрашуви чоғида наманганлик Дилобар Маҳмудова ҳам суҳбатда бўлиб, у давлат раҳбарига ўзбек мумтоз тили луғатини яратмоқчи эканлигини айтган. Шу муносабат билан давлат раҳбари топшириғига кўра, ўзбек мумтоз тили луғатини яратиш бўйича Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов ҳокимлик гранти ажратадиган бўлди.

Ибрат бобомизнинг давомчилари Наманганда ҳам, бошқа ҳудудларда ҳам пайдо бўляпти. Бундан чуқур ғурур туяман”, деди Шавкат Мирзиёев.

 

    Бошқа янгиликлар